alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Чимён устида катта ҳаво шари парвоз қилди

Баландлиги 5 қаватли уй билан баробар ҳаво шари Чимёнда осмонга биринчи парвозини амалга оширда. Бу шарнинг илк синов тарзида кўтарилиши бўлди. Кейинчалик 4 нафар йўловчи бирданига ҳавога кўтарилиш имконига эга бўлади. Битта одамга учиш нархи аниқлаштирилмоқда.

alt
alt

alt

Тоҳир Солиев, Ўзбекистон аэронавтика федерацияси раиси.

«Бундай катта ҳажмдаги ҳаво шари бизнинг юртимизда илк бор осмонга кўтарилди. Келажакда бизнинг федерация аэронавтика мактабини ҳам очишни мўлжаллаган».

altalt

Шарнинг илк расмий учиши 18 август куни Учтепа туманидаги янги истироҳат боғининг очилишида бўлиб ўтади.

alt

Пойтахтда эса ҳаво шарини информацион технологиялар сохасига йўналтирилган ICTEXPO 2017 номли кўргазмасида кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу кўргазма 19 дан 21 сентябрга қадар давом этади.

alt

Шарни ҳавога учиришда Ўзбекистон Республикаси Миллий банки ёрдам кўрсатди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг