alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Дайди» фильмининг тақдимоти тўхтатилди

Юртимиз кинотеатрлари экранларига 11 февралдан чиқиши кутилган «Дайди» фильми премьераси тўхтатилишига сабаб, TIMUR FILM МЧЖ томонидан суратга олинган бадиий фильмнинг жамоатчилик орасида тарғибот қилишда бир қатор қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги бўлди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сирож Абдуллаев режиссёрлигида суратга олинган мазкур фильмнинг трейлери, баннерлари ва чипталари чиқарилиб, уларда машҳур киноактёр Морган Фриманнинг Буюк Британия ва Жанубий Кореялик киноижодкорлар томонидан 2014 йилда ишлаб чиқарилган Last Knights («Сўнгги рицарлар») фильмида суратга тушган қиёфаси акс эттирилган. Аммо, актёрнинг қиёфаси фильмнинг агентликка тақдим этилган нусхасида бўлмаган.

Фильм ижодкорлари томошабинларнинг фильмга нисбатан талабини кучайтиришга эришиш мақсадида машҳур кино юлдузини фильмда суратга тушганлигини билдирувчи ёлғон (чалғитувчи) маълумотлар тарқатиб, истеъмолчиларнинг (томошабинлар) ҳуқуқларини паймол қилган.

Бу ҳолат фильмга нисбатан юқори қизиқишни ўйғотиб, уни томоша қилишга бўлган талабнинг сунъий равишда ошишига сабаб бўлган.

Матбуот хизматининг қайд этишича, «ТИМУР ФИЛЬМ» МЧЖ студияси «Дайди» фильмида бир қатор хорижий фильмлардаги кадрлардан фойдаланиб, Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни 19-моддаси талабини бузган. Қонуннинг ушбу моддасига кўра, юридик ва жисмоний шахслар муайян асардан фақат ҳуқуқ эгаси ёки бошқа ваколатли шахс билан тузилган шартномага биноан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланган.

Шулардан келиб чиқиб, ушбу ҳолатлар бўйича Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига, ҳамда Интеллектуал мулк агентлигига расмий тақдимнома киритилди.

Қайд этилган масалалар мазкур давлат идоралари томонидан кўриб чиқилгунига қадар «Дайди» фильмини кинотеатрларда тақдимотини ўтказиш ва кенг намойиш қилишни тўхтатиб туриш кўрсатмаси берилди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг