alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Элмурат Тасмурадов бронза медали соҳиби

Ўзбекистон терма жамаоси учун Рио Олимпиадасининг навбатдаги кун беллашувлари омадли давом этмоқда. Хасанбой Дўсматовдан сўнг курашчимиз ҳам делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални олиб келди.

-59 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган Элмурат Тасмурадов ярим финалда имкониятни бой бериб қўйгач, бронза медали учун баҳс олиб борди. Ушбу баҳсда қирғизистонлик Арсен Эралиев рақиб бўлди. Қийин ва муросасиз кечган беллашув вакилимизнинг ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар 1 та олтин ва 4 та бронзага етди!

 

alt

Ахборот ҳамкоримиз sports.uz

 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг