ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Эҳтиром» мукофоти соҳибларига топширилди

330
0

«Эҳтиром» мукофоти барча санъат ва маданият аҳлини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан таъсис этилган.

Тадбирни Дилноза Кубаева ва Миролим Қиличев олиб боришди.

alt

«Эҳтиром» мукофоти билан «Театр, кино ва оммавий томошалар», «Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати», «Тасвирий ва амалий санъат», «Бадиий ижод, журналистика ва телевидение», «Эътибор, эҳтиром, эъзоз» сингари бешта йўналиш бўйича 31та номинацияда ғолиблар тақдирланади.

alt

«Эҳтиром» мукофотинининг бу йилги соҳиблари:

«Йилнинг энг яхши спектакли» - Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри «Оқ кема» спектакли учун мукофот труппа бошлиғи Бердиев Қурбонга топширилди.

alt

«Йилнинг энг фаол актрисаси» - Гулямова Зилола Саидовна, Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

alt

«Йилнинг энг фаол актёри» - Ражабов Адиз,  Киноактёр («Сарвқомат дилбарим» фильмидаги роли учун)

alt

«Йилнинг энг яхши режиссёри» - Ҳамдамов Умид Холмурадович, Кинорежиссёр («Иссиқ нон» фильмидаги режиссёрлик иши учун)

alt

«Йилнинг энг яхши сценографи» - Газизова Флюра Хамитовна ,Ўзбек Миллий академик драма театри саҳналаштирувчи рассоми
«Йилнинг энг яхши адиби» - Абдураҳмонов Ўрозбой, Ўзбекистон халқ ёзувчиси
Йилнинг энг фаол санъатшуноси - Галущенко Ирина Георгиевна, Ўзбекистон давлат консерваторияси мусиқа тарихи ва танқиди кафедраси профессори 
«Йилнинг энг яхши балет артисти» - Мамбекова Гульмира Азизбековна, Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри олий даражали балет артисти
«Саҳнамиз фариштаси» (маликаси) - Исмаилова Дилбар Абидовна, Ўзбекистон давлат драма театри етакчи саҳна устаси,  Ўзбекистон халқ артисти
«Йилнинг моҳир қўшиқ ижрочиси» - Матчонов Очилбой Йўлдошбоевич, Урганч ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси
«Йилнинг моҳир опера ижрочиси» - Алимардонов Рустам, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри актёри
«Йилнинг энг яхши эстрада хонандаси» - Фериде Гиргин, «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси хонандаси 
«Йилнинг моҳир созандаси» - Саидов Фарҳод, «Сарбон» гуруҳи солисти

alt

«Йилнинг энг яхши бадиий жамоаси» - «Навбаҳор» ашула ва рақс ансамбли, Бадиий раҳбар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Мадраҳимова Гулмира (Ўзбекистон давлат филармонияси)
Йилнинг моҳир бастакори - Исмаилов Абдухошим, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти 
«Йилнинг энг яхши балетмейстери» - Нодирова Елена Фаритовна, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби ўқитувчиси
«Йилнинг энг яхши раққосаси» - Ҳасанова Ёқутхон Баҳодиржон қизи, «Наврўз» ашула ва рақс ансамбли балет артисти, Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби талабаси (Ўзбекистон давлат филармонияси) 
«Йилнинг энг фаол фольклор жамоаси» - «Бухоро мавжлари» ашула ва рақс ансамбли Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси, бадиий раҳбар Авезов Рауф
«Тасвирий ва амалий санъат санъат жонкуяри» - Мухторов Асрор Мухторович (Ўзбекистон Бадиий академияси)
«Йилнинг фаол музей ходими» - Юсупов Исмат Искандарович, Ўзбекистон Амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи директори 
«Йилнинг энг намунали маданият маркази» - Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани маданият маркази, Директор - Юсупов Шуҳрат Баҳрамбаевич
«Йилнинг энг фаол кутубхоначиси»
- Файзиматова Азиза Рустамовна, Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси директори

alt

«Маданият соҳасининг фаол оммавий ахборот ходими» - Матёқубов Камол, «Адолат» ижтимоий-сиёсий газетаси, Ўзбекистондан хизмат кўрсатган журналист
«Энг фаол телерадио журналисти» - Матчанова Дилшод Зариповна, «Yoshlar» телеканали ток-шоу ва интерактив телелойиҳалар бош муҳарририяти катта муҳаррири
«Йилнинг энг фаол маданият ва санъат тарғиботчиси» - Самадов Фахриддин Умирқулович, «Ўзбекистон» телерадиоканали «Ассалом, Ўзбекистон!» кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси
«Энг ташаббускор ҳудудий бошқарма бошлиғи» - Сайимов Салим Сайимович, Қашқадарё вилояти маданият бошқармаси бошлиғи
«Йилнинг энг фаол ижтимоий тармоғи» - «Kun.uz» ижтимоий тармоғи, Махсус мухбир - Рўзиохунов Алишер
«Ўзбек санъати фидоийси» - Йўлдошев Баҳодир, «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студияси бадиий раҳбари, Ўзбекистон санъат арбоби

alt

«Моддий маданий мерос жонкуяри» - Режабов Ғиёсиддин Қутбидинович, Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси бош инспектори
«Маданият ва санъат фахрийси» - Бурмакин Владимир Иванович (Ўзбекистон Бадиий академияси)
Классик асардаги энг яхши роль ижрочиси - Жумаев Умар, «Дийдор» режиссёрлик ва актёрлик маҳорати театр студияси актёри

Тақдирлаш маросимида эл суйган хонандаларимиз Шаҳзода, Баҳром Назаров, ЭлДиДо гуруҳи ўзларининг куй-қўшиқлари билан келганларга байрамона кайфият улашдилар.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг