alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан

Юртимизда «9 май - Хотира ва қадрлаш куни» кенг нишонланади. Ушбу кун муносабати билан бир қанча санъаткорлар турли тадбирларда иштирок этишди. Кимдур уруш фахрийларини йўқлаган бўлса, кимдур Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйди. 

alt

Хонанда Лола Улуғ Ватан уруш йилларида жасорат кўрсатиб, оловли майдонларда жонини фидо қилганлар учун машҳур «Журавли» номли таронасини қайта куйлади. Мазкур қўшиқ Расул Гамзатов шеъри, Наума Гребнева таржимаси, бастакор Ян Френкель қўшиғи асосида уруш вақтида ҳалок бўлган аскарларга бағишлаб куйланган. Эндиликда латофатли Лола ижросида мазкур таронани тинглаш имконига эгасиз. 

 

Ўзбекистон Хизмат кўрсатган артист Райҳон Ганиева 94 ёшли уруш фахрийсини байрам билан қутлади. 

 

Сетора Фармонова, Алишер Узоқов ва Адиз Ражабовлар ҳам «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан кекса уруш қатнашчисидан хабар олишди. 

 

Акбар Атамухамедов оиласи билан Мотамсаро она ҳайкалини зиёрат қилди. 

 

Асал Шодиева ва хонанда Шохруҳхон ҳам Мотамсаро она ҳайкали пойига гуллар қўйишди. 

alt

Жаҳонгир Позилжонов оиласи билан Мотамсаро она ҳайкалини зиёрат қилишди. 

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг