Humo Arena қурилиши қизғин паллада
Интернет тармоғида қурилиш жараёнидан видео лавҳа пайдо бўлди. Видеолавҳада қурилиш ишлари туну-кун давом этиб, катта кўламдаги иш амалга оширилаётгани намоён қилинган.
Муз, спорт, концерт ва расмий ареналарга осонлик билан ўзгартирилиши мумкин бўлган кўп функционал муз саройининг умумий майдони 9 гектарни ташкил этади.
Қурилиш ишлари жорий йилнинг охирида якунланиши режалаштирилмоқда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, мажмуанинг асосий муз аренасида 12 500 та томошабин ўрни бўлади, қўшимчасида 300 та ўрин, шунингдек 200 та автомобиль сиғимига эга автотураргоҳ ҳамда болалар учун тематик парк ва бир нечта ресторан қурилади.
Ундан ташқари, мажмуа 9 баллик ер силкинишларига дош бера оладиган қилиб қурилади. Мажмуа Тошкент марказида, Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишмаларида жойлашади.
ИЗОҲЛАР 0