alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Иорданиядаги халқаро турнирда спортчиларимиз ютуғи

Афро-Осиё кубогида икки қитъанинг энг кучли полвонлари олтин медаллар учун баҳс олиб боришмоқда. Биринчи кун якунларига кўра, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз тоифаларида умумий ҳисобда яккапешқадам бўлиб олишди. Бу ҳақда sports.uz хабар берган.

Марина Сисоева -58 килограмм вазн тоифасида даст кўтаришда 82 кг, силтаб кўтаришда 103 килограмм натижа билан умумий ҳисобда 185 килограмм қайд этиб, 3 та олтин медални қўлга киритди (даст, силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича). 

53 килограммгача вазн тоифасидаги қизлар баҳсида Муаттар Набиева силтаб кўтаришда 97 килограмм тошни кўтаришга муваффақ бўлди ва яна битта олтин медални терма жамоага тақдим этди. 

-69 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида Манзура Мамасолиева ҳам 3 та олтин медалга сазовор бўлди.

Ушбу мусобақада иштирок этган 16 ёшли атлетимиз Гулноза Ахмедова ҳам илк халқаро мусобақасида шоҳсупага кўтарилди. Ахмедова ушбу вазн тоифасида кумуш медалларини ўзиники қилди. 

75 килограммгача шахсий вазндаги иштирокчилар орасида Омадой Отақўзиева даст кўтаришда 80 кг, силтаб кўтаришда 103 кг, икки кураш бўйича 182 килограмм натижа қайд этиб, якунда у ҳам олтин медалларга эга бўлди. 

Мусобақалар 7 сентябрга қадар давом этади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 06-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг