alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ислом Каримовга бағишланган китоб тақдимоти

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовга бағишланган китоб 15 000 нусхада нашр этилган бўлиб, Республикамизнинг барча кутубхоналари, Олий ва ўрта таълим муассасаларига тарқатилади.

alt

Китобдан хорижлик ҳамда мамлакатимизнинг давлат ва сиёсат арбоблари, фан, маданият ҳамда санъат намоёндалари, турли ёш, турфа касб эгалари, ватандошларимиз шунингдек, Биринчи Президентимиз билан узоқ йиллар ёнма-ён фаолият юритган инсонларнинг дил сўзлари, Ислом Абдуғаниевич билан боғлиқ ҳаётий ҳикоялар ва самимий ёдномалар жамланмаси ўрин олган. Китобда ўқувчилар И.Каримов ҳаёти ва фаолияти-болалиги, таҳсил йиллари ва турли лавозимларда ишлаган кезлари ҳақида ҳикоя қилувчи фотолар ҳавола этилган.

altalt

Кечага таклиф этилган меҳмонлар саҳнада Биринчи Президентимиз ҳақидаги қимматли маълумотлари, хотиралари билан бўлишдилар.

alt

Тадбирнинг иккинчи қисми маданий дастурларга бағишланди. Бу қисмни Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо «Юрт отасига осон тутганлар» шеъри билан бошлаб берди. Бундан сўнг, Гулбаҳор Эрқулова, Яхё ва Мухсинбек Мўминовлар, Абдуҳошим Исмоилов, Рамз Усмонов, Муяссар Раззоқова, Муножот Йўлчиева, Ғуломжон Ёқубов, Озодбек Назарбеков, Зулайҳо Бойхонова, Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз ижроларидаги куй ва қўшиқлар йиғилганлар кўнглидан жой олди.

alt

Тадбир якунида барчага китоблар совға қилинди.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг