ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

КОРОНАВИРУС: НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК

785
0

Ишонч телефони рақами - 1003

Санитария-эпидемиология осойишталиги агентлиги телефон рақами: 71−276−49−66

Телеграмдаги расмий канал  @koronavirusinfouz​

***

15 мартдан бошлаб Ўзбекистонда карантин қилинди, бу ҳақда бош вазир Абдулла Арипов брифингда эълон қилди. Шу сабабли:​

 

  • Ҳукумат мамлакатдаги барча кинотеатрлар фаолиятини вақтинча тўхтатади
  • Футбол учрашувларини махсус рухсатномасиз ўтказиш тақиқланади
  • Театрлар март ойи учун спектаклларни бекор қилди

***

  • Болалар боғчалари, умумтаълим мактаблари ва олий ўқув юртлари ёпилди
  • Авиа- ва автомобил қатновлари тўхтатилди
  • Барча оммавий тадбирлар бекор қилинди
  • Наврўз сайллари бекор қилинди
  • Чет эл фуқароларининг кириши ва Ўзбекистон фуқароларининг чет элга чиқиши тақиқланади
  • Диний муассасаларда оммавий тадбирларни чеклаш тавсия қилинди
  • Одамлар кўп тўпланадиган жойларни зиёрат қилишдан сақланиш тавсия этилади
  • Хориждаги ўзбекистонликлар учун чартер рейсларини ташкил этиш режалаштирилмоқда
  • Вилоятларда яшовчи талабаларга транспорт хизматлари учун 50% чегирмалар берилади
  • Жамоат транспорт воситалари ҳар 4 соатда дезинфексия қилинади
  • Хорижда бўлган фуқаролар ватанига қайтиши мумкин-Ўзбекистон давлат чегарасини кесиб ўтиш улар учун тақиқланмаган. Кириш чекловлари бошқа давлатлар фуқароларига нисбатан қўлланилади
  • Ўзбекистон ҳудудини тарк этиш бўйича чеклов Ўзбекистонга аввалроқ келган чет эл фуқароларига нисбатан қўлланилмайди; улар мамлакат ҳудудидан чиқиб кетиши мумкин

***

Янги коронавирус ҳақида қисқача (COVID-19)

Янги коронавирус Хитойда 2019 йилнинг декабрида аниқланган ва шундан буён бошқа мамлакатларга тез тарқалмоқда. 

Коронавируслар нафас йўллари ҳужайраларига таъсир қилади. Инкубация даври 2 кундан 14 кунгача. Ҳозирги вақтда вируснинг тарқалиши, асосан, одамдан одамга яқин алоқа орқали юқиши кузатилмоқда.

 

Коронавирус аломатлари

Тана ҳароратининг кўтарилиши, қуруқ йўтал, лоҳаслик ва нафас олишнинг қийинлашуви.

 

Хавф гуруҳига кимлар киради?

Янги коронавирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамлар касалликни бошдан кечириши қийинроқ кечиши мумкин.
 

Юқтириб олиш хавфини қандай камайтириш мумкин?

  • Қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан ёки ҳайвон билан алоқадан кейин қўлларни ювиш.
  • Юзингизни қўлингиз билан кўп ушламанг.
  • Имкон қадар театр, кинотеатр, аэропорт, вокзал бозор ва катта дўконлар каби кўп одам йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг. Бозорга борганда ҳайвонлар билан бевосита алоқа қилишдан чекининг.
  • Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлингизни ювишни унутманг. 
  • Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқа қилишдан чекининг. Яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасида, у билан бир хонада ёки узоқ вақт мобайнида касал юқтирган беморга қараш зонасида индивидуал ҳимоя воситаларисиз (халат, қўлқоп, ниқоб) бўлиш тушунилади. Шунингдек, яқин алоқа бемор бўлган хонага қатнаш, касал юқтирган одамдан ажралиб чиққан суюқлик, масалан, балғам, билан алоқани ўз ичига олади.
  • Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.

 

***

ОЗИҚ-ОВҚАТ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН ЗАРУР ЧОРА-ТАДБИРЛАР

  • Хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатинг;
  • Пиширилган маҳсулотлар билан муомала қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни астойдил ювинг;
  • Гўшт маҳсулотларини овқатга ишлатиш шарти шуки, улар яхшилаб қайнатилган ёки қовурилган, яъни пухта пиширилган бўлиши керак;
  • Касал ҳайвон ёки касаллик оқибатида ўлган ҳайвон гўштини асло овқатга ишлатманг;
  • Келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб маҳсулотларнинг хом ёки чала қайнатилганларини истеъмол қилишдан чекининг. Кесишма зарарланишга йўл қўймаслик учун хом гўшт, сут билан эҳтиёткор муомала қилиш лозим. Сутни яхшилаб қайнатинг.

ИНФЕКЦИЯДАН ҲИМОЯ ВОСИТАСИ СИФАТИДА ОҒИЗ ВА БУРУН УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТИББИЙ НИҚОБНИ ТАҚИБ ЮРИШ ШАРТМИ?

  • Ҳа. Сизда респиратор инфекция аломатлари кузатилса – йўтал, нафас олишда қийналиш.
  • Ҳа. Респиратор инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз.
  • Ҳа. Соғлиқни сақлаш тизими ходими бўлиб, респиратор инфекция аломатларига эга беморларни бориб кўрсангиз.
  • ЙЎҚ. РЕСПИРАТОР ИНФЕКЦИЯ АЛОМАТЛАРИГА ЭГА БЎЛМАГАН БАРЧА ҲОЛАТЛАРДА.

Манба: minzdrav.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг