
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Культура» каналида Имом ал-Бухорий ҳақидаги фильм
Фильм 17-февраль куни Москва вақти билан соат 13:20 да эфирга узатилади. Мазкур фильм ислом тарихи ва маданиятидаги буюк шахс, минг йиллардан буён нафақат мусулмон оламида, балки бутун дунёда улкан ҳурмат – эътиборга сазовор инсон – Имом ал-Бухорий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган.
Фавқулодда қобилиятли ва адолатпарвар Имом ал-Бухорий Қуръони Каримдан сўнг ислом таълимотидаги иккинчи китоб – «Ал Жомеъ ас-саҳиҳ» («Ишончли тўплам») асарининг муаллифи ҳисобланади. Фильмда Ўзбекистоннинг машҳур олимлари, хорижий экспертлар ва диний уламолар иштирок этган.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
15-02-2019
ИЗОҲЛАР 0