Лондонда Чустийнинг «Қуёшнинг 365 куни» китоби тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбек ошхонаси ижодкори, Chustiy's cuisine, Оshxona.uz, SalSal масканлари асосчиси, ресторатор, ёш истеъдодли ошпаз Баҳриддин Чустий ўзбек ошхонаси таомларига бағишланган пазандалик китобини кенг омма ҳукмига тақдим этган эди. Куни кеча Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида мазкур китобнинг тақдимоти ўтказилди.


Тадбир Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан ташкил қилиниб, garden party 2017 доирасида ўтказилди. Тақдимот маросимида Англиянинг Ўзбекистондаги элчиси, хонанда Севара Назархон ва бошқалар иштирок этишди. Тадбир доирасида мусиқий дастур, викторина ва МАК томонидан Ўзбекистонга саёҳат учун икки кишилик чипта лотореяси ўтказилди.


Китоб Ўзбекистондаги гастрономик саёҳат ҳақида бўлиб, Баҳриддин Чустий бутун Ўзбекистонни кезиб, ноёб рецептлар, ўзбек ошхонаси моҳир ошпазларини, гўзал манзараларни излаб, барчасини қоғозга туширган. Китоб жуда ҳам ёрқин рангларга бой, 200га яқин суратлардан иборат. Муаллиф таъкидлашича, китобнинг ҳар бир саҳифаси ошпазлик, фотографик ёки дизайнерлик шедеврларини ўзида мужассам этган.





ИЗОҲЛАР 0