alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Мамлакатимизда мотам тадбирлари бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан юртимизнинг турли ҳудудларида мотам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

 

alt

Фото: kun.uz

 

Жумладан, Фарғона вилоятининг барча туман ва шаҳарларида мотам тадбирлари ўтказилган. Минглаб фарғоналиклар Фарғона шаҳридаги Театр концерт саройи хиёбонига келиб, юртбошимиз портрети пойига гулчамбарлар қўйишган. Бу ҳақида kun.uz сайти хабар берган.

 

Фото: kun.uz

 

Нукус шаҳар Ёшлар марказида мотам маросими бўлиб  ўтган. Унда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган бўлиб, мотам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикасининг барча шаҳар ва туманларида бўлит ўтган. Бундан ташқари Сурхондарё, Наманган вилоятларида ҳам мотам маросимлари ўтказилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти Янгийўл туманида ҳам Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира» маросими ўтказилди. 

 

alt

Фото: kun.uz

 

Ўзбекистоннинг биринчи президенти вафотига бағишланган мотам маросими ва юксак эҳтиром кўрсатиш тадбирлари Республика бўйлаб давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Республикамизда юртбошимиз муҳтарам Ислом Каримов вафоти муносабати 3 кунлик мотам эълон қилинган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг