alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Манзуранинг отаси Муборак Йўлдошев вафот этди

Бу ҳақда хонанда Ирода Дилроз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қилган. Ўз ўрнида таҳририятимиз номидан хонанда Манзура ва уларнинг оила аъзоларига ўз таъзиямизни билдирамиз. 

 

Маълумот ўрнида:

Рассом ўзининг ижодида асосан ўзбек халқининг турмуш тарзи, маданияти ва ҳаётини тасвирлаган. Шу билан бирга мусаввир машҳур достонларни ҳам четлаб ўтмаган, «Гўрўғли» (40дан ортиқ асар), «Алпомиш» ( 24та картина), «Зардўшт» (5та картина) каби асарлар шулар қаторидан.

1995 йилда ўзининг олтмиш йиллик юбилейи арафасида Ўзбекстон бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида у ўзининг шахсий кўргазмасини тақдим этган. Шу йилнинг ўзида рассом тасвирий санъат соҳасида кўрсатган хизматлари учун кумуш медаль билан тақдирланган.

2000 йилда мусаввир Ўзбекистон халқ рассоми унвонига муносиб деб топилган.

2005 йилда Ўзбекстон бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида муаллиф  450та асардан иборат, 2013 йилда эса 520та асарни ўз ичига олган  шахсий кўргазмасини тақдим этган.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-07-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг