Машҳурлар #BoburDay акциясида фаол
Хабарингиз бор бугун, 14 февраль ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, давлат арбоби ва мохир саркарда, бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллиги. Ушбу муносабат билан бугун ижтимоий тармоқларда акция ўтказилмоқда. Ўтказилаётган акцияда санъаткорлар, таниқли ва машҳур инсонлар ҳам фаол иштирок этиб, #BoburDay хештегини жаҳон трендига олиб чиқиш учун ҳаракатдалар. Улар орасида хонанда Шаҳзода, Муниса Ризаева, Лола, Сардор Рахимхон, Озодбек Назарбеков, Умидахон, Райҳон, Алишер Файз, Дилноза Кубаева, Каниза, Дилсўз ва бошқаларни криш мумкин.
Ўтказилаётган акция соат 14:00дан старт олади ва акция шартига кўра, интернет фойдаланувчилари суратлар ва хабарларни (постларни) #BoburDay хэштеги остида қолдиришлари лозим.
Ҳаттоки хонанда Лола пойтахтимиз кўчаларида ушбу кун муносабати билан #BoburDay хештегини оммалаштиришга ўзининг ҳиссасини қўшди.
Демак, бугун соат 14:00дан Twitter микроблогининг ўзбекистонлик фойдаланувчилари мутафаккир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 533 йиллигига бағишланган #BoburDay хештегини жаҳон трендига олиб чиқиш учун ҳаракатни бошлайдилар.
Азизлар сиз ҳам бу акцияга бефарқ бўлмай, #BoburDay хештегини жаҳон трендига олиб чиқишда ўз ҳиссангизни қўшишни унутманг.
Шуни ҳам айтиш жоизки, сайтимизнинг рус тилидаги нашри Бобур таваллудининг 533 йиллиги муносабабти билан сайтнинг муалллифларига нақшинкор миниатюралар туширилган #MyBoburDay футболкаларини совға этди ва фейсбукдаги саҳифасида ажойиб танлов эълон қилди. Танлов шартига кўра келтирилган Бобур рубоийларини ва ғазалларини изоҳларда давом эттириш лозим. Ғолибга махсус нақшинкор #MyBoburDay футболкалари тақдим этилади.
Хонанда Нилуфар Усмонова нақшинкор миниатюралар туширилган #MyBoburDay футболкасида.
Дизайнер Зулфия Султон нақшинкор миниатюралар туширилган #MyBoburDay футболкасида.
Визажист Miss Di нақшинкор миниатюралар туширилган #MyBoburDay футболкасида.
ИЗОҲЛАР 0