
Майк Тайсоннинг Тошкентда уйи бўлади
Dream city development компанияси Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида қурилаётган апартаментлардан бирида шахсан Майк Тайсоннинг ҳам квартираси бўлишини иддао қилди.
«Tashkent City» Халқаро ишбилармонлик маркази Ўзбекистондаги сўнги ўн йилликдаги энг йирик шаҳарсозлик лойиҳасидир. Лойиҳа таркибидан замонавий бизнес марказлари, меҳмонхоналар, гипермаркетларни, кўнгилочар масканларни, пиёдалар йўлакларини қуриш, шунингдек, кўп қаватли, барча қулайликларга эга, шу вақтгача Тошкентда қурилмаган турар жойларни барпо этиш кабилар ўрин олган.
Майкл Жерард «Майк» Тайсон — америкалик профессионал боксер. Жаҳон бокс оламида энг машҳур боксчилардан бири ҳисобланади. Оғир вазн тоифасидаги профессионал боксчилар ўртасида мутлоқ чемпион. Iron Mike Promotions промоутерлик компанияси асосчиси. Шунингдек, актёр сифатида ҳам машҳур.

ИЗОҲЛАР 0