alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Мендирман Жалолиддин сериали тақдимот маросими


 

Маросимда Саида Мирзиёева ва унинг турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов, шунингдек, Шаҳноза Мирзиёева ҳам турмуш ўртоғи Отабек Умаров билан қатнашди.  

altalt


Тадбирда Ўзбекистон Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Саида Мирзиёев, Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Меҳмет Сурайя Эр ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Саида Мирзиёева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари:

«Отам Самарқанд вилоятининг ҳокими лавозимига тайинланиб, биз Жиззахдан Самарқандга кўчиб келганимизда, бу шаҳар менда қандай таассурот қолдирганини жуда яхши эслайман. Отам озгина бўш вақт топдилар дегунча, бизга Самарқандни кўрсатар, тарихий обидалар билан таништирар ва буюк тарихий шахслар ҳақида сўзлаб берар эдилар. Бўш вақтимда тез-тез ўша қадимий масканларни зиёрат қилар, буюк қахрамонлар ҳаётини ўрганар эдим. Шоҳи Зинда, Бибихоним, Регистон майдонида юрар эканман, хаёлимда ўша тарихий даврларни тасаввур қилар эдим. Гўё атрофимда бир неча аср олдинги ҳаёт қайнаётгандек, сершовқин бозорлар, отларнинг кишнаши ва сарой саҳналари...  

Тасаввуримдаги ўша ажиб воқеалар хотирамда бир умрга муҳрланиб қолган. Ва бир кун келиб, имкони бўлиши биланоқ, ушбу тарихий шахслар ҳақида бирон фильм олинишига ўз ҳиссамни қўшаман, деган ният бўлар эди...


Бугун «Мендирман Жалолиддин» тарихий сериалининг биринчи қисмини намойиш қилдик. Албатта, бу сериал турли баҳс, мунозара, балки танқидларга ҳам учрар. Биз бунга тайёрмиз. Биз фикрлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлаймиз. Ҳар бир фикрни ҳурмат қиламиз. Ва нима бўлганида ҳам, олдимизга қўйган ҳар бир режамизни охирига етказамиз. Бу лойиҳани ҳам уддалай олдик, деб ўйлайман. Ўйлайманки, ушбу кўп қисмли фильм ўзбек миллий киночилигида янги саҳифа очиб беради».

alt

Сериал тарихий фильмлар ишлаш борасида катта тажрибага эга, Туркиянинг «Тирилиш-Эртуғрул» ва «Қурилиш-Усмон» каби сериаллари билан машҳур Bozdag film компанияси томонидан суратга олинмоқда.

alt

Туркияда 30 гектар майдонда юртимизнинг XIII асрга оид муҳити жонлантирилди. 3500 кв/м майдонда баландлиги 5,5 метр бўлган икки қаватли Хоразмшоҳ саройи қад кўтарди.

Гурганч кўчалари, аҳоли яшайдиган уйлар, катта бозор ҳам даврга уйғун тарзда бунёд этилди. 200 дан ортиқ либос усталари ўзбек ва турк рассомлари эскизлари асосида минглаб тарихий костюмларни тикиб, тайёрладилар. Истанбулдан 750 км масофадаги Оқсарой музофотида саҳро жанг саҳналари суратга олинди.
 

Сериалининг биринчи фасли 13 қисмдан иборат бўлиб, премьера 2021 йилнинг январь ойига режалаштирилган.

altaltalt

Сериалда иштирок этиш учун Ўзбекистон ва Туркиянинг маҳоратли актёрлари кастинг-танлов орқали саралаб олинди. Актёрлар чавандозлик, қиличбозлик машғулотларида жанговар саҳналарга пухта тайёргарлик кўрдилар.

altaltaltalt

Жумладан Тоҳир Саидов, Жавоҳир Зокиров, Боир Холмирзаев, Акбархўжа Расулов, Раъно Шодиева, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова ва кўплаб бошқа актёр ва актрисаларимиз сериалда роль ижро этмоқдалар. Жалолиддин Мангуберди образини эса турк актёри Эмре Кивилжим жонлантирмоқда.  

 

Маълумот ўрнида: 
«Мендирман Жалолиддин» сериали устида иш бошлашдан аввал 2019 йилнинг сентябрь ойида фильмнинг ғоявий талқини ва сценарийсини муҳокама қилиш мақсадида Тошкентда «Жалолиддин Мангуберди: ҳаёти ва уни фильмларда бадиий гавдалантириш масалалари» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилган эди. Республика Маданият вазирлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар бошчилигида ўтказилган мазкур анжуманда ўзбекистонлик нуфузли мутахассислар қаторида Туркия, Озарбайжон ва Эрон каби давлатлардан келган олимлар Жалолиддин Мангуберди ҳаётига оид воқеаларни қизғин муҳокама қилишган эди. Продюссер, режиссёр, сценарийнавислар, тарихчи консультантлар, рассомлар, санъат режиссёри, меъморлар, либос усталари ҳамкорлигида қизғин жараён амалга оширилган.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-10-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг