alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Mercedes S-Class электромобиль чиқарди

 

EQS ўлчамлари – узунасига 5,22 м., энига 1,93 м. ва бўйига 1,52 м, бу дегани S-синфга нисбатан торроқ ва баландроқ, узунасига эса деярли тенг. Багаж қисмининг ҳажми – 610 литр, бу бензинда юрадиган "акаси"дан 60 литрга кўпроқ. EQS'нинг олди багажи йўқ.

 

alt

 

alt

 

Асосий версиядаги Mercedes-Benz EQS 331 от кучига тенг қувватга эга бўлган ягона электр двигатели билан жиҳозланган бўлиб, автомобиль жойидан 6.2 сонияда "юзта" га тезлашиш имконини беради. Бундан ташқари, 524 от кучига эга иккита электр двигателли модификацияси ҳам мавжуд бўлади. Бу автомобил 4.3 секундда 100 км/с тезлашади.

 

alt
 

107.8 кВт-с батареяси қувватланишсиз 770 километргача йўл босиш имконини беради. Бу электромобиль учун рекорд кўрсаткичдир. Бундан ташқари, Mercedes AMG эмблемасини оладиган 725 от кучига эга двигателли EQS'нинг энг кучли версияси устида ишламоқда.

 

alt

 

Mercedes-Benz EQS 331 стандарт жиҳозланишида тўлиқ бошқариладиган шасси мавжуд. Орқа ғилдираклар 4,5 даража қайнилади, лекин 10 даражали опцияни танлаши мумкин – бу ҳолда, бурилиш радиуси 11.9 дан 10.9 метргача камаяди. Опцияни дастурий таъминот янгиланиши орқали фаоллаштириш мумкин.

 

alt

 

Салонда янги MBUX Hyperscreen мультимедиа тизими, олд панелнинг тўлиқ кенглигида 56-дюймли экран мавжуд. У учта дисплейга эга: 12,3-дюймли бошқарув панели, 17-дюймли сенсорли мультимедиа экрани ва олдинги йўловчи учун 12,3 дюймли дисплей. Жисмоний тугмалар ва калитлар (уларнинг сони минималга етказилган) марказий туннель ва рулда жойлашган.
 

alt

 

Опция сифатида 60 км/соатгача бўлган тезликда ишлайдиган Drive Pilot ярим автоматик бошқарув тизими мавжуд. 

 

alt

 

alt

 

EQ линиясининг барча моделлари сингари S-версияси ҳам брендга хос ички ёритгичлар ва олд панжара билан жиҳозланган. 

 

alt

 

Германияда EQS август ойида сотувга чиқарилади ва йил охиригача жаҳон дилерларида мавжуд бўлади. Тақдимотда электромобиль нархи эълон қилинмаган, мутахассислар конфигурацияга қараб 110 дан 150 минг долларгача бўлган нархларни тахмин қилишмоқда.

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-04-2021

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг