alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Мўминга бегона баҳор» китобининг тақдимотидан

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси халқ артисти, олий тоифали сухандон Абдумўмин Ўтбосаров хотирасига бағишланган «Мўминга бегона баҳор» деб номланган китоб тақдимоти ҳамда хотира кечаси бўлиб ўтди.

alt

Тақдимотга Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Муслимбек Йўлдошев бошловчилик қилди. Муслимбек Йўлдошев, Абумўмин Ўтбосаровнинг энг яқин дўсти, ҳамкасби сифатида, унинг ниҳоятда бағри кенг инсон, ўз устида тиним билмай изланадиган мутахассис, устозларига севимли шогирд эканлигини таъкидлаб ўтди.

alt

Тақдимот Абдумўмин Ўтбосаров 2015 йилда ўқиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янги йил табриги билан бошланди.

Тақдимотда бирин кетин Абдумўмин Ўтбосаровнинг устозлари, телевидения фахрийлари, ҳамкасб дўстлари, ҳамда шогирдлари сухандон ҳақида бир-биридан ажойиб хотираларни сўзлаб беришди.

alt

Ушбу хотираларнинг маълум бир қисми тақдимоти бўлаётган «Мўминга бегона баҳор» деб номланган китобида ҳам баён қилинганлиги китобнинг аҳамиятини янада оширади.

Мазкур китоб «Янги аср авлоди» нашриёти томонидан 2000 нусҳада чиқарилган. Китобда Абдумўмин Ўтбосаров ҳамкасбларининг хотиралари, турли рангли фотосуратлар, сухандоннинг ўзи чизган суратлари, шеърлари, ҳикоялари ўрин олганлиги ҳақида тақдимотда муаллиф томонидан маълумот берилди.

Бундан ташқари сухандоннинг турли даврларда радиоларда ўқиган бадиий парчалари, ҳикояларнинг маълум бир қисми алоҳида аудио альбом сифатида китобга илова қилинган. «Бундан мақсадимиз узоқ сафарлатрга отланган йўловчилар, Абдумўминнинг мухлислари ушбу альбомни эшитиб, руҳан, қалбан Абдумўминга яқин бўлишади», - дейди Муслимбек Йўлдошев.

alt

Абдумўмин Ўтбосаров Соҳибқурон Амир Темур бобомизнинг «Темур тузуклари» деб номланган асарини ҳам аудио тасмага муҳрлагани, бу иш эса алоҳида эътирофга сазовворлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.

Самимият ва меҳр-муҳаббатга қурилган тадбир бўлиб ўтаётган бинонога ўрнатилган мониторда сухандоннинг турли даврларда, яқинлари билан тушган суратлари бирма-бир намойиш этилиб турилди.

222 саҳифадан иборат хотира китоби яқин кунларда сотувга чиқиши кутилмоқда.

 

Суратлар Муслимбек Йўлдошевнинг фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг