alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Москвада Ўзбекистон маданияти кунлари бошланди

12 сентябр куни Москвада ўзбек маданияти кунлари бошланди. Кремль саройи саҳнасига «Ўзбекистон» ва «Навбаҳор» ашула ва рақс дасталари, «Мақом» ансамбли, «Ўзбегим» гуруҳи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Камолиддин Ўринбоев раҳбарлигидаги ёшлар симфоник оркестри, Фаррух Зокиров бошчилигидаги «Ялла» вокал-чолғу ансамбли чиқдилар. Шунингдек, етакчи опера солистлари Моцарт, Верди, Пуччини операларидан ариялар ижро этдилар. 13 сентябр куни Ўзбекистон маданияти кунлари доирасида Бутунроссия амалий безак ва халқ санъати музейида «Россия тўпламларида Ўзбекистоннинг маданий мероси» мавзуида давра суҳбати ўтказилади. Музейда шу куни ўзбек санъат асарлари кўргазмаси ҳам очилади. Маданият кунлари 14 сентябр куни «Космос» концерт залида ўзбек ижрочиларининг концерти билан ниҳоясига етади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-09-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг