Москвадаги афсонавий «Ўзбекистон» ресторани 65 ёшда!
Бу йил Москва шаҳрида машҳур бўлган «Ўзбекистон» ресторани 65 ёшлигини нишонлади. Рестораннинг туғилган кунига кўпгина машхурлар ташриф буюришди.
Ресторан Москванинг Неглинная кўчасида жойлашган бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Савдо Вазирлиги томонидан 1951 йилда очилган.
Ресторан интерьери Шарқона қаср услубида безатилган бўлиб, мозаика, ёғоч ўймакорлиги, ганч, нақш ва бошқа Тошкентдан таклиф этилган уста-ҳунармандлар томонидан амалга оширилган л қўл иши бўлган гўзалликни кўриш мумкин. Айтиш жоизки, 65 йил ичида ресторан фақатгина 1997 йилда бир марта, ресторатор Аркадий Новиков девор ва шиплардаги нақшларини таъмирлаши учун ёпилган.

Мазкур ресторан Совет давридан ҳозирги кунга қадар ўз машҳурлигини йўқотмаган. Масканда ўзбек, араб, озарбайжон ва паносиё ошхонаси таомлари тайёрланади. Ҳар бир миллат ошхона таоми минг йиллик шарқона анъаналар сақланган ҳолда қилинади.
Ўзбек ресторанларига эга 10та жаҳон пойтахтлари ҳақидаги мақоламиз билан бу ерда танишинг.






ИЗОҲЛАР 0