ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камари учун курашади

76
0

Бокс учрашуви АҚШнинг Флорида штатид жойлашган Маями шаҳридаги Island Gardens Меридианида бўлиб ўтади. 30 январь куни бўлиб ўтадиган жанг 12 раундли бўлиб, унда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев амалдаги чемпион Дэниэл Роман билан учрашади.

Дэниэл Роман (Daniel «The Baby Faced Assassin» Roman, 29 ёш, бўйи 165 см, вазни 55,34 кг, ўнг қўл) 2010 йилда 20 ёшида дебют жангини ўтказган. Сўнги бор 2013 йилда мағлуб бўлган ва шундан сўнг 19 маротаба ғалабага эришган. Унинг профессионал рекорди 30 жангдан иборат: 27 ғалаба (10 та нокаут), 2 мағлубият, 1 дуранг.

Ўзбекистонлик томошабинлар ушбу спорт ҳодисасидан тўғридан-тўғри трансляцияни давлат телеканалида, жума, 31 январь куни эрталаб соат 7 да томоша қилишлари мумкин.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-01-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг