ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Муҳташам юз йил» актёри «БАРОН 2»да

366
0

«Қашқирлар макони» (Kurtlar Vadisi) ва «Муҳташам юз йил» каби сериаллардаги роллари орқали ўзбек томошабинига ҳам таниш бўлган турк актёри Мурат Айдин режиссёр Рустам Сагдиевнинг «БАРОН 2» фильмида суратга тушади.

alt

Куни кеча режиссёр ўзининг Инстаграмдаги шахсий саҳифасида актёр билан шартнома имзолаш чоғида тасвирга олинган видео ва фотосуратлар билан бўлишди.

alt

Мурат Айдин – 1975 йилда Туркиянинг Ардаханида таваллуд топган. Ўн етти ёшида театр актёри йўналишида таълим олишни бошлаган. Бир нечта театрларда кўплаб ролларни ижро этган. Орадан йиллар ўтиб, ўзи таҳсил олган театрга раҳбарлик қила бошлайди. Ҳозирда MATSANAT Мурат Айдин Театрига бошчилик қилмоқда. Актёр шу кунга қадар мингдан ортиқ шогирдлар етиштирган. Унинг энг таниқли ўқувчиларидан бири Толга Сариташ. Санъаткор театр актёрлигидан ташқари телесериалларда ҳам суратга тушиб туради. Унинг энг таниқли ролларидан бири «Қашқирлар макони» сериалидаги Балтазар образи.

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 18-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг