ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Муҳташам юз йил» сериали актёри қамалди

644
0

Баҳром пошшо роли билан танилган актёр 2018 йилнинг март ойида гиёҳвандликка қарши уюштирилган операцияда қўлга олинган. Қўлга олиш чоғида у укаси ва шериклари билан полицияга қуролли қаршилик кўрсатган, натижада олти полиция ходими яраланган. Икки йилга яқин кечган суд жараёни сўнгида айбланувчилар 4 йилдан 17 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилган.

alt

Аднан Коч - турк актёри ва хонандаси. 1981 йилнинг 26 июнида Туркиянинг Мардин шаҳрида таваллуд топган. 22 ёшида мусиқий карьерасини бошлаш учун Истанбулга кетади. У даврларда актёрлик ҳаёлида ҳам бўлмаган Аднанга дўстлари туртки бўлади. Кунларнинг бирида кўчада кетаётган Аднанни бири тўхтатиб, ўзини актёрлик агентлигидан деб таништиради ва унга актёрлик соҳасида маҳоратини синаб кўришни таклиф этади. Уни машҳур қилган лойиҳа эса «Муҳташам юз йил» сериали бўлади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-02-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг