Янгиликлар
Meal&Drinks Choice Award-Da 2023-Yilning Eng Yaxshi Restoranlari Ma'lum Qilindi
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Нилуфар Усмоновадан яна бир лойиҳа
Хонанда Нилуфар Усмонова бу йил мухлисларни кўпгина ижодий лойиҳалар, янгидан-янги қўшиқлар билан шод этди. Хонанда самарали ижод қилишни давом эттирмоқда. Ёдингизда бўлса, сайтимизда Нилуфар Усмонова тез орада болалар учун саргузашт китобининг тақдимотини ўтказишни режалаштирганлиги ҳақида маълум қилган эдик.
Хонанда кўпгина лойиҳаларини асосан болаларга бағишлайди. Ахир ўзи ҳам, уч фарзанднинг онаси ва бунинг ажабланарли жойи йўқ. Шу катта лойиҳа, яъни янги китоб тақдимоти сабаб ҳам, ўз йўналишида икки истеъдод эгалари Нилуфар ва машҳур фотосуратчи Равшания биргаликда гўзал фотосуратлар яратишди. Равшаниянинг ҳар бир суратларида қандайдир бир сирлилик мавжуд. Суратлар қаҳрамони албатта, Нилуфар! Шунингдек, фотосуратчи хонандани илҳомлантирадиган табиат, отлар, китоблар, бетакрор гулларни гўзал тарзда суратларда намоён эта олган. Бунга ўзингиз тақдим этилаётган суратларда амин бўлишингиз мумкин.
Ҳозирча Нилуфар Усмонованинг ижодий гуруҳи китоб билан боғлиқ бўлган маълумотларни барчасини ошкор этмаяптилар. Бироқ, китоб нафақат болалар ва ўсмирларни, балки катталарни ҳам қизиқарли оламга чорлашини ваъда қилмоқдалар.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
13-10-2015
ИЗОҲЛАР 0