ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

NRG: Келажак Элчиси

146
0

Тақдимот маросими Тошкентдаги энг йирик конгресс-холлда бўлиб ўтди. Меҳмонларни ноодатий нано-образдаги хостесс-моделлар ҳамда диджейларнинг замонавий мусиқа ва жонли классик мусиқа билан ностандарт дуэти жўрлиги кутиб олди. 

altaltalt

Меҳмонлар NRG логотипи билан турли ранг-баранг фото зоналар, турар-жой мажмуасида интерьер қандай кўринишда бўлишини акс эттирувчи шоу-рум ҳамда қизиқтирган саволлар берилиши мумкин бўлган нано-робот билан таъминланди. 

altaltalt

Тадбирда йирик тадбиркорлар, давлат сектори вакиллари, журналистлар ва таниқли шахслар, жумладан, Муниса Ризаева, Шаҳзода Муҳаммедова, Tимур Мусин, Рашид Холиқов иштирок этишди. Шунингдек, тадбирда шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳам қатнашди.

altaltaltalt

alt

Мурод Назаров, Murad Buildings асосчиси ва бош директори:

«Биз бирлашишга ва янги NRG лойиҳасини яратишга қарор қилдик. Рақамли технологияни лойиҳалаш, қуриш ва бошқаришдан бошлаб, энг инновацион smart-уйларни қурамиз. Янги турар-жой мажмуасининг барча уйлари стандарт равишда smart-home технологиялари билан жиҳозланади. Биз девелоперлие бозорининг етакчисиги айланишни мақсад қилганмиз».

Лойиҳа уй-жойларни бошқариш учун «Ақлли уй» ва «Ақлли таъмир» технологияларини ўз ичига олган илғор бошқарув ва қурилиш усулларини жорий этишга қаратилган. Бўлажак турар-жой мажмуасидаги хонадон эгалари мобил иловалар ёрдамида ўз уй-жойларини бошқара олади.

NRG «Ойбек» янги турар-жой мажмуасида 60 минг кв.м. майдон топшириш режалаштирилган. Мажмуадаги уйларда кириш эшиклари ва тўсиқларини масофадан туриб очиш, шунингдек, илова ёрдамида хавфсизлик тизимини мониторинг қилиш каби инновацион технологиялар жорий этилади. 1,8 га майдонда  48,3 кв. м.дан 133,1 кв. м. гача майдонга эга бўлган хонадонли 12 ва 16 қаватли уйлар қурилади. Ер ости машиналар тўхташ жойи ҳам назарда тутилган. Турар-жой мажмуини топшириш санаси 2021 йилнинг август ойига режалаштирилган.

alt

alt Айдын Рахимбаев, BI Group бошқарув кенгаши раиси: 

«Янги лойиҳанинг асосий хусусияти ҳар бир нарсани рақамлаштириш, рақамли қулфлар, иловалар, уйнинг масофадан бошқарилиши бўлади. Бизнинг уй сунъий ақл тизими орқали ўзи фаолият кўрсатиши мумкин. Бу бизнинг Ўзбекистондаги биринчи лойиҳамиз бўлиб, йилига бир неча лойиҳаларни ишга тушириш режалаштирилган. Биз жиддий ва узоқ вақт давомида шу ердамиз».

alt

alt

Лола Сайфи, Human House галереяси соҳиби: 

«Бир компаниянинг бошида турган раҳбарга кўп нарса боғлиқ. Муродни шахсий фазилатлари учун ҳурмат қиламан, шу сабаб BI Group билан биргаликда лойиҳаси муваффақиятли бўлишига ишонаман». 

alt

NRG SHOW нур ва товуш эффектлари жўрлигида бўлажак турар-жой мажмуасига бағишланган видеолавҳа билан бошланди. Ҳамкорлар сўзга чиққанда экран орқали уларнинг биргаликда эришган ютуқлари акс этган видеолавҳалар ва фотосуратлар кўрсатилди. Тақдимотда NRG Clients, NRG Smart Home и NRG Smart Remont технологиялари намойиш этилди. Иловалардан фойдаланиш «онлайн» режимида тақдим этилди».

altaltalt

Тадбирнинг расмий қисмида Murad Buildings асосчиси Мурод Назаров ва BI Group директорлар Кенгаши раиси Айдын Рахимбаев саҳнада сўзга чиқдилар. Ҳамкорлар танишув тарихи ва NRG лойиҳасини яратиш ғояси ҳақида сўзлаб беришди.

altaltaltalt

Тақдимотнинг якуний қисмида Мурод Назаров ва Айдын Рахимбаев шаҳар хокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан биргаликда NRG «Ойбек» қурилишининг бошланишини тантанали равишда эълон қилишди ва шу муносабат билан бўлажак турар-жой мажмуаси ҳудудида ҳаво шари учирилди.

alt

alt Джахонгир Пўлатов, Cambridge School асосчиси: 

«Мен ўзим олти ойдан буён Murad Buildings турар-жой мажмуасида яшайман. Мен компаниянинг хизматидан жуда мамнунман. Бизни янги қўшма лойиҳа илҳомлантирди ва биз ундан ўзгача бир нарса кутяпмиз. Ўйлашимча, лойиҳанинг номидан маълум - бу ажойиб синергия. Тошкент янги даражадаги биноларни кўради».

altalt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг