00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
НТВ телеканали Ўзбекистонда сериал суратга олишни бошлади
Россиянинг НТВ телеканали янги «Юбилейный встречный» сериалини суратга олиш ишларини бошлади. Суратга олиш ишлари Ўзбекистондаги Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилиб, марказ ижодкорларга актёрлар кастингини ташкил этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатмоқда. Сериалда бош ролни Россия халқ артисти Владимир Машков ижро этади. Фильм режиссёри Карен Оганесян. Сериал воқеалари инсонийлик, меҳр-шавқат, нафрат ва жаҳолатга қарши туриш, Ватан муҳаббати, мусиқанинг кучи, инсонларни яхшилик сари бошлаши ҳақида сўзлайди.




Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
13-10-2017





ИЗОҲЛАР 0