alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

ОАВ веб-сайтларга оид семинар

Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан қатор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда «Ёшлар босма оммавий ахборот воситалари веб-сайтларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари» мавзусида республика илмий-амалий семинари ўтказилди.

Семинарни ўтказишдан мақсад:

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад – республикада фаолият юритиб келаётган ёшлар босма оммавий ахборот воситалари веб-сайтлари фаолиятини таҳлил қилиш, улар олдида турган муаммолар, ютуқ ва камчиликлар, истиқболдаги вазифалар хусусида журналистларга атрофлича маълумот беришдан иборат. Тадбирда Парламент Қонунчилик палатаси депутатлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари, жамоат ташкилотлари, ҳудудий ва марказий босма, он-лайн ОАВ таҳририятлари ва ахборот агентликлари вакиллари иштирок этдилар (жами иштирокчилар сони – 120 нафар).

Бугунги кунда мамлакатимизда Интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 10,2 млн.дан ошиб, ундан ёшларимизнинг 90 фоиздан ортиғи фойдаланмоқда. 1995 йили «.uz» домени рўйхатга олингандан буён унинг асосида ташкил этилаётган веб-сайтлар сони йил сайин ортиб, бугунги кунда уларнинг сони 26 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. 4 та ижтимоий тармоқлар (muloqot.uz, vsetut.uz, spy.uz, witty.uz) фаолият юритмоқда. 2016 йил январь ҳолатига кўра 332 та веб-сайтлар ОАВ сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг салмоқли қисми болалар ва ёшлар мавзусини ёритишга қаратилган. Ёшлар босма ОАВ веб-сайтлари фаолияти мониторинги натижаларига кўра қуйидаги ижобий жиҳатлар аниқланди. Хусусан, фаолият юритиб келаётган веб-сайтларда эътиборни тортадиган дизайн, қидирув тизимининг намунали йўлга қўйилганлиги, сайтларда фотогалереядан унумли фойдаланилаётганлиги, танланган аудиториянинг дунёқараши ва ёшига мос тарзда шакллантирилганлиги, мураккаб сўз ва иборалардан чекинган ҳолда материалларнинг ҳажм жиҳатдан ихчам жойлаштирилганлиги, газеталар контентининг тўлиқ тарзда сайтга кўчирилганлиги, инфографика имкониятларидан кенг ва самарали фойдаланилганлиги сайтнинг муваффақиятли фаолият юритишида муҳим жиҳатларини намоён қилади.

alt

Маълумотларга кўра, республикамиз ОАВ веб-сайтларидан ҳар ойда 820 мингдан ортиқ киши фойдаланади. Бу исталган маълумотни сониялар ичида тезкорлик билан олиш, ҳар қандай масофадан туриб ўзаро ахборот алмашиш имкониятларини беради. Интернетда жойлаштирилаётган маълумотларнинг бошқа ОАВдан фарқли жиҳати унда ҳажмнинг қисқалигидир. Шу маънода, фойдаланувчилар асосий қисмининг ёшлар эканлигини ҳисобга олсак, миллий ахборот тизимини янада мустаҳкамлаш, миллий ва маънавий қадриятларни акс эттирувчи дастурлар, сайтлар жорий этиш асосида веб-сайтлар фаолиятини мунтазам такомиллаштириб бориш келгусида ёшларнинг салбий иллатлар, бузғунчи ғояларни тарғиб этувчи сайтлар «тўри»га тушиб қолмаслигида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Семинарда Алимов Беруний Султоновичнинг «Босма ва он-лайн нашрларда ёшларга оид материалларни ёритишда учраётган мониторинг таҳлили» номли марузаси семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди. Мазкур маъруза кўплаб босма ОАВларининг сайтлари мавжуд эмаслиги, борлари ҳам доимий янгиланиб бормаслигини асосли фактлар билан таҳлил қилинди. Семинарда шу каби қатор масалалар бўйича турли медиа соҳа мутахассислари, экспертларнинг фикрлари тингланиб, ёшлар тренди ва ОАВ вакиллари томонидан тайёрланаётган материалларда эътибор қаратилиши лозим жиҳатлар бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар бўйича иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-05-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг