alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбек клипларини бошқа кўрмаслигимиз мумкин

Хонандалар бундан буён клипларини ТВ эфирларига беришдан олдин «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошидаги қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш бадиий Кенгаши тасдиғидан ўтказишлари лозим.

Тайёр бўлган клиплар бир қанча мезонлар бўйича баҳоланади ва асосийси ўзбекона урф-одатларимизга ёт, ўринсиз ва беўхшов ҳаракатлар бўлмаслигига эътибор қаратилади. Видеоклиплар савияси баҳоланадиган барча мезонлар «Ўзбекконцерт» расмий сайтидаги Эслатмада кўрсатилган.

alt

Матбуот хизмати бизга берган хабарига кўра, Кенгаш 14 кишидан иборат бўлиб, Кенгаш раиси таниқли шоир Нодир Жонузоқ, Раис ўринбосари «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одил Абдуқаҳҳоров, ундан ташқари клипларни таниқли клипмейкерлар Санжар Маткаримов, Ёдгор Носиров, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Азим Муллахонов ва яна бир қатор маданият ва маърифат ходимлари баҳолайдилар. Тақдим этилган клиплар ҳар 15 кунда кўриб чиқилади. Қоидаларга амал қилмаган хонандаларга нисбатан лицензия бериш низомида кўрсатилган чоралар кўрилади. 

Кенгаш 1 февралдан ўз ишини бошлаган бўлиб, клипларни баҳолаш бўйича илк йиғилиш 15 февралда бўлиб ўтади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 08-02-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг