Ўзбек режиссёри Голливудга бир қадам яқин бўлди
Фильм сюжетига кўра, бош қаҳрамон Нолан чуқур тушкунликка тушиб қолади, муаммолардан ўз шаҳарини тарк этишга қарор қилади. Ўзида ва ҳаётида ниманидир ўзгартириш мақсадида Нолан Калифорния чўлларига йўл олади ва у ерда сеҳрли куч билан боғланган одамларни учратади.
Фестиваль Нью-Йорк шаҳрида 19-22 октябргача бўлиб ўтади. Энг яхши режиссёр деб тан олинган шахс 5000 АҚШ доллари ва кейинги фильми учун барча ускуналар билан таъминланади.
Халқаро «Челси» кинофестивали (CFF) 2013 йилда икки француз актрисалари Ingrid Jean-Baptiste ва Sonia Jean-Baptiste томонидан ташкил этилган. Фестиваль ўз ичига кенг қамровли фильмларни ҳам олган, жумладан «Глобал муаммолар»га қаратилган ҳужжатли ва сюжетли фильмларни ҳам.
Анвар Сафоев, режиссёр: «Мен Нью-Йоркдаги Халқаро фестивалида Ўзбекистон вакили сифатида қатнашаётганимдан хурсандман. Мен учун режиссёр сифатида бу жуда ҳам муҳим ва бу фақат мени келажагим боши деб ўйлайман». |
Май ойида эса Анвар Сафоев ушбу фильмини 70-Канн фестивалида Short Film Corner дастурида намойиш этган.
ИЗОҲЛАР 0