Ўзбекистон Канн Халқаро кинофестивалида
14-23 май кунлари дунёнинг энг машҳур ва йирик кинотадбири бўлмиш Канн кинофестивали доирасидаги Marché Du Film кинобозори бўлиб ўтадиган машҳур Круазет бульваридаги махсус павильонда яна бир бор Ўзбекистон кинотуризм ва киноиндустрияси салоҳияти намойиш этилади.
Marché Du Film кинобозорида 50 та турли йўналишдаги фильмлар, жумладан, бадиий, ҳужжатли, анимацион фильмлар ҳамда «Зумраша» киножурнали билан иштирок этади.
72- халқаро Канн кино фестивали доирасидаги Marché Du Film кинобозоридаги ўзбек стенди тақдимотида 17-май куни кинорежиссёр Абдувоҳид Ғаниевнинг «ЭЛПАРВАР» бадиий фильми намойиш этилади. Шунингдек, кино бозор иштирокчилари эътиборига Зулфиқор Мусоқовнинг «Берлин-Оққўрғон», Жаҳонгир Ахмедовнинг «Исломхўжа», Рустам Саъдиевнинг «Барон», Умид Ҳамдамовнинг «Иссиқ нон», Сарвар Каримовнинг «Сарвқомат дилбарим» каби фильмлари ҳам ҳавола этилади.
ИЗОҲЛАР 0