alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Рио–2016: Ўзбекистон термаси 1 кун натижалари

Хабарингиз бор 7 сентябр куни Риода Паралимпиада ўйинлари бошланган эди.

Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини кўлга киритиб, медаллар рейтингида 3-ўринни эгаллади.

alt

Дзюдо бўйича Шерзод Намозов (-60 кг), Ўткирбек Ниғматов (-66 кг) олтин, Севинч Салаева (-52 кг) бронза медалини қўлга киритди. Енгил атлетикачи Ҳусниддин Норбеков диск улоқтириш баҳсларида Паралимпия чемпиони бўлди. Сузиш баҳсларининг баттерфлай усулида (100 метр) кумуш медални эркаклар ўртасида Кирилл Паньков, аёллар ўртасида эса Муслима Одилова нақд қилди. Музаффар Турсунхўжаев ва Фотима Амилова бронза медалига сазовор бўлишди. 

Шуни айтиш жоизки, сузиш баҳсларида  Фотимахон Амилова 100 метрга баттерфлай усулида сузиш йўналишида 1:04.72 дақиқалик натижа билан жаҳон рекордини янгилади.

Ҳозирча рейтингни Хитой терма жамоаси бошқармоқда. Улар ҳисобида 7 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза мавжуд. Ҳисобида 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали бўлган Буюк Британия 2-поғонада бормоқда.

Қуйида 1-кундан сўнг медаллар рейтингининг кучли ўнлигидан жой олган жамоалар билан танишинг. 

 

alt

 

Манба: sports.uz

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг