
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Ўзбекистон ҳаво йўллари»да чипталарини онлайн харид қилиш
Жорий йилнинг 18 октябридан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг чипталарини онлайн равишда UzCard банк карточкалари орқали харид қилиш хизмати ишга тушади.
Барча йўловчилар www.uzairways.com сайти орқали ушбу хизмат туридан фойдаланишлари мумкин. Бунинг учун мазкур сайтда рўйхатдан ўтиб, мобиль ва электрон почта манзил кўрсатилади. UzCard банк карточкаси орқали тегишли тартибда тўлов ўтказилгандан сўнг, сизнинг рақамингизга банк карточкангиздан маблағ ечиб олинганлиги тўғрисида ва электрон чипта смс хабар орқали юборилади. Онлайн чипта харид қилишни, рейс учиб кетишидан 3 соат аввал амалга ошириш лозим. Ҳозирча онлайн чипта харид қилиш имкони фақатгина UzCard банк карточкалари орқали амалга оширилади.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
17-10-2016
ИЗОҲЛАР 0