ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

«Ўзбекистон ҳаво йўллари»дан янгиланган сервис

737
0

Шу йил 1 мартдан бошлаб бошлаб «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг 5 соатдан ортиқ давом этадиган парвозларида бизнес-класс йўловчилари учун янги дизайндаги ва таркибдаги йўл тўпламлари таклиф этилади.

Бизнес-класс йўловчилари менюсига янги турдаги яхна овқатлар, десертлар ва иссиқ овқатлар киритилди.

Парвоз пайтида зарур бўладиган сервис ашёларидан ташқари унга косметик воситалар – Франциянинг парфюмерия маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган таниқли компаниясининг қўл учун намлантирувчи креми, лаб учун балзам ҳам киритилган.

МАКнинг ўрта масофадаги қатновларининг бизнес класс йўловчилари учун ҳам йўл тўпламлари янгиланди ва тўлдирилди. Йўл қалин жўн рўмоллари ва ёстиқларнинг дизайни ва сифати ҳам ўзгарди. МДҲ мамлакатларига Boeing 767 ва Boeing 787Dreamline ҳаво кемаларида бажариладиган қатновларда парвозни қулай ўтишига имкон берадиган эргономик шаклдаги ёстиқлар таклиф этилади.

alt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг