ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Ўзбекистон йирик санъат фестивали ҳамкори бўлди

169
0

1 февралдан 16 февралгача Ҳиндистоннинг Харяна штатида Осиёдаги энг йирик ҳунармандчилик фестивалларидан бири – «Surajkund Mela» бўлиб ўтади. Унда ҳар йили 60 дан ортиқ мамлакатдан бир миллиондан ортиқ ҳунарманд ва меҳмонлар иштирок этиб келади.
alt

«Surajkund Mela» - жаҳон мамлакатлари амалий санъати тақдим этиладиган павильонлар билан ташкил қилинган ярмарка. Концепцияга кўра, ҳар йили фестивалнинг мавзуси сифатида Ҳиндистоннинг битта штати танланади, хорижий давлатлардан бири эса ҳамкор мамлакат сифатида танланади. Ушбу формат маълум бир давлатнинг санъати, анъаналари, маданияти ва гастрономиясига бўлган эътиборни кучайтириш имконини беради.

alt
Ҳамкор мамлакат сифатида Ўзбекистон учун фестивалда анъанавий ҳунармандчилик, миллий санъат, фолклор ва сайёҳлик жозибадорлиги ютуқларини кенг намойиш этиш имкони берилади. Самарқанд, Хоразм ва Бухоро вилоятларидан 60 га яқин амалий санъат усталари ва делегациялар, жумладан, мусаввирлар, ижрочилар, маданият вакиллари, миллий таомлар ошпазлари ва расмий тўгараклар иштирок этиши кутилмоқда.
alt
Фестивалда ўзбек халқининг маданий меросига бағишланган туркум тадбирлар: «Ўзбек маданияти куни», «Ўзбекистон миллий таомлари куни», таниқли ҳинд дизайнери ва Ўзбекистон маданиятининг Ҳиндистондаги елчиси Риту Берининг «Фарғона фантазияси» тўпламининг намойиши, Ўзбекистон санъаткорларининг чиқишлари ва бошқалар кутилмоқда.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 23-01-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг