alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистонда янги ўқув йили бошланди

Бугун, 4 сентябрь куни Республикамизнинг барча умумтаълим мактабларида, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, ҳамда олий ўқув юртларида янги 2016- 2017 ўқув йили бошланди. Янги ўқув йилининг биринчи соатида умумтаълим мактабларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» билан бошланди. 

alt

Янги ўқув йилининг биринчи соатида ўқувчиларга Президент Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз мустақиллиги, халқимиз озодлиги йўлида кўрсатган фидойилиги, она-юртга муҳаббат, миллатимиз олдидаги юксак хизматлари ҳақида сабоқлар берилди.

1-синфга борган 640минг ўқувчиларга мустақиллик йилларида анъанага айланган «Президент совғаси» топширилди. Кичкинтой ўқувчиларга топширилган совға ўз ичига 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи сумкасидан иборат бўлди. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг