
Ўзбекистонлик бодибилдер «Арнольд классик» турнири ғолиби
«Арнольд классик-2018» бодибилдирлар турнирида ғолиб бўлган юртдошимизга афсонавий Арнольд Шварценеггер шахсан совринни топшириб, табриклади.
«Арнольд классик» - бодибилдинг турнири бўлиб, 1988 йилда Арнольд Шварценеггер томонидан ташкил этган. Турнир ҳар йили Американинг Колумбус шаҳри, Огайо штатида февраль ойи охирида ёки бўлмаса март ойи бошларида ўтказилади. Мазкур турнир бодибилдерлар орасида обрўли ҳисобланиб, унинг нфузи «Мистер Олимпия» чемпионатига ҳам тенглаштирилади.
Юртдошимиз Михаил Волынкин қўлга киритган мутлоқ ғолиблик ўзбек спорти тарихида унутилмас воқеа бўлди, чунки илк маротаба Марказий Осиёлик спортчи бодибилдинг бўйича профессионал харита эгасига айланди. Энди Михаил фақат энг кучли профессионал атлетлар билан беллашади.
Шунингдек, ўзбекистонлик спортчимиз Олеся Гуреевани ҳам Arnolds Sports Festival мусобақасида масреслинг бўйича иштирок этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

ИЗОҲЛАР 0