alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистонни “Орёл и Решка”да кўрсатишади

“Орёл и Решка” кўрсатувининг Ўзбекистон ҳақидаги сони 4 сентябр куни эфирга узатилади. Кўрсатув намойиши 4 сентябр куни Тошкент вақти бўйича соат 21:00да “Пятница” каналида бўлиб ўтади. Июнь ойида юртимизнинг Самарқанд, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида «Орел и решка. Шопинг» украин телекўрсатувининг суратга олиш ишлари бўлиб ўтган. 
 
alt
alt
 
Ҳар дам олиш кунлари икки бошловчи дунёнинг турли бурчакларига йўл оладилар. Дастур қонун қоидаларига кўра бошловчилардан бири шанба ва якшанба куни 100$маблағга яшаши керак, иккинчиси эса “олтин” банк картасидан хоҳлаганча маблағ сарфлаши мумкин. Дам олиш кунларини ким қандай ўтказиши эса саёҳатдан олтин отиб илиб олинган танга орқали аниқланади. Дастур давомида бошловчилар ташриф буюрган шаҳарларининг тарихий обидалари, у ерда жойлашган меҳмонхоналар, яшаш нархлари ва ҳоказолар ҳақида сўзлаб борадилар.
Кўрсатувнинг иккинчи мавсумида ҳомий пайдо бўлгани битта анъана яралишига сабаб бўлди. Унга кўра, ҳар бир шаҳарда “олтин” карта эгаси ичига 100$ ва хабар ёзилган қоғоз беркитилган шиша беркитади. Шишани топганга кўрсатувга мазкур жараён суратга олинган фото ва видеони жўнатишни илтимос қиладилар.
 
alt

Иккинчи мавсумда пайдо бўлган яна бир анъана «Орёл и решка. Шопинг» кўрсатувининг Фейсбукдаги расмий саҳифаси орқали томошабинлар бошловчилардан суратга олиш ишлари ўтказилаётган шаҳардан бирор бир совға олиб келишларини илтимос қиладилар. Фақат сўралган совғанинг нархи 100$дан ошмаслиги керак. Энг бетакрор совғалар илтимос қилган томошабинларга жўнатилади.


 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг