alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Ўзбекистоннинг бош арчаси чироқларини ёқди

Ўзбекистоннинг бош арчаси бу йил пойтахтимиздаги «Анҳор-Локомотив» боғи ёнида жойлашди ва унинг чироқлари ёндирилди. Арча узунлиги 26 метр, диаметри 7,7 метр. Пойтахтимизда 2016 йил 28 декабрдан 2017 йил 8 январгача Янги йил байрами маданий тадбирлари ўтказилади. 

alt


Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда «Анҳор-Локомотив» боғи ёнида жойлашадиган асосий арчадан ташқари 8та янги йил арчаси ўрнатилади. Улар шаҳримизнинг турли майдонларида жойлашади. 
1. «Мустақиллик» майдони
2. Roison Elektronics корхонаси ёнидаги майдон (Ал Ҳоразмий мавзеси)
3. Сайилгоҳ майдони (Юнусобод тумани)
4. Ҳадра майдони (Шайхонтоҳур тумани)
5. Зобитлар уйи ёнидаги майдон (собиқ Авиасозлар саройи, Яшнобод тумани);
6. Бахтдиёр гузари майдони (Сергели тумани)
7. «Локомотив» боғи (Мирзо Улуғбек тумани)
8.  «Қуёшча нури» боғи (Бектемир тумани)

Байрам муносабати билан бу масканларда театрлаштирилган намойишлар ва халқ сайиллари ташкил этилади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-12-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг