00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
«Ўзбекконцерт» лицензия мавзусига ойдинлик киритди
«Хонанда Тоҳир Содиқов томонидан лицензия битимларида белгиланган айрим бандларга риоя қилмаслик ҳолатлари учради. Мисол учун, хонанда давлат тадбирларига боришдан бош тортгани, давлат манфаатидан ўзининг манфаатини устун қўйгани учун лицензияси маълум муддатга тўхтатиб қўйилди» — деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

Хонандалар Шароф Муқимов, Азиза Ниёзметова ҳамда Шерали Бекмуродовларнинг лицензияси ижтимоий мажбурий суғурта бадалини ўз вақтида тўламагани сабабли вақтинча тўхтатиб қўйилди. «Бу санъаткорлар доимий ижод қилиб юрган хонандалар ҳисобланади, булар учун бу тўлов қийинчилик туғдиради деб ўйламайман», — деди «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси концерт-томоша фаолиятини лицензиялаш бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров.
Манба: daryo.uz
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-07-2017





ИЗОҲЛАР 0