alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Ўзбекнаво» хонандаларни тақдирлади

Туркистон санъат саройида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси ижодкорларининг 2016 йил фаолиятини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

altalt

Мазкур тадбир 2016 йил давомида Маданият ва санъат соҳасидаги муносиб хизматлари, давлат ва жамоат тадбирларида иштироки, аҳолининг кенг қатлами ўртасидаги маданий-маънавий тарғибот ишларида фаоллигини рағбатлантириш мақсадида ташкил этилди.

altaltalt

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жойлардаги таълим муассасаларида маданият ва санъат намоёндалари томонидан «Биз буюк юрт фарзандларимиз» ҳамда «Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?» мазмунидаги тарғибот тадбирлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллиги байрами тантаналарида жойларда уюштирилган концертларда иштирок этган ижодкор ва барча хонандаларни меҳнати эътироф этилди.

altalt

«Ўзбекнаво» ЭБ матбуот хизмати берган маълумотга қараганда юздан ортиқ хонандалар эсдалик совғалари ҳамда, ташаккурномалар билан тақдирланишган.

altalt

Тақдирланган хонандалар орасида Шаҳзода, Муниса Ризаева, Шоҳруххон, Умидахон, Даврон Эргашев, Ойбек ва Нигора, Манзура, Уммон гуруҳи, Жаҳонгир Позилжонов, Лола, Абдулла Қурбоновлар ва бошқаларни кўришимиз мумкин.

alt

Эстрада ижодкорларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш келгусида юзлаб юқори савиядаги янги қўшиқлар пайдо бўлишига ва улар узоқ йиллар мобайнида халқимиз руҳиятига қувват бериб янграшига хизмат қилади.

altaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltaltalt

 

Фото: «Ўзбекнаво» ЭБ матбуот хизмати

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 28-02-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг