alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Паралимпиада - 2016: жамоамизда яна иккита медаль

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилаётган паралимпия ўйинларида терма жамоамиз ҳисоби яна 2та медал билан бойитилди.

Эркаклар ўртасида 400 метрга эркин усулда сузиш бўйича иштирок этган ҳамюртимиз Дмитрий Хорлин мусобақанинг финал босқичидаги иштирокини якунлади. Спортчимиз 4:06.63 дақиқалик вақт билан кесиб ўтиб, бронза медалини қўлга киритди.

alt

Мусобақаларнинг пауэрлифтинг йўналишида 80 килограмм вазн тоифасидаги спортчилар ўртасида ўтказилган мусобақада вакилимиз Ахрор Бозоров бронза медалини қўлга киритди. Қизиқарли кечган баҳсларда ҳамюртимиз аввалига 195 ва 200 килограммли тошларни ўзига бўйсундира олмади ва якунда 207 килограммли тошни кўтариб шоҳсупанинг учинчи поғонасидан ўрин эгаллади.

alt

Шу билан вакилларимиз 6 та олтин, 4 та кумуш ва 13 та бронза медаллари билан паралимпия норасмий рейтинг жадвалида 9 ўриндан жой олишди.

alt

Рейтинг жадвалида мусобақаларнинг сўнгги кунидан сўнг Австралия, Янги Зеландия ва голландиялик спортчилар вакилларимизни «қувиб» ўтган бўлишсада, Осиё ва МДҲ давлатлари ўртасида ҳали ҳеч бир давлат бизга ета олишганича йўқ.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-09-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг