alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

«Поедем, Поедим!» кўрсатуви Хивага ташриф уюштирди

5 октябрдан 7 октябрга қадар пойтахтимизда «Ипак йўлида туризм» халқаро сайёҳлик ярмаркаси ўтказилганлиги ҳақида хабар берган эдик. Мазкур кўргазма доирасида Россиянинг НТВ телеканали орқали намойиш этиладиган «Поедем, Поедим!» кўрсатуви ижодий гуруҳи юртимизга ташриф буюрди. Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган кўргазмада иштирок этган кўрсатув жамоаси, кўхна Хива шаҳрига йўл олдилар.

Кўрсатув бошловчиси Джон Уоррен бошчилигида жамоа Амударё балиқларидан мазали таомлар тайёрланадиган «Харрот» сайёҳлик мажмуасига ташриф буюришди. «Хейвак» меҳмонхонасида шивит палов, тухум барак ва кади барак тайёрлашда иштирок этди. 

alt

Тасвирга олиш ишларининг асосий қисми Ичан-Қалъа давлат музей-қўриқхонаси ҳудудида «Жума масжид», Муҳаммад Раҳимхон Феруз мадрасаси, Пахлавон Маҳмуд мақбараси, шунингдек, Муҳаммад Мусо Ал-Хоразмий ҳайкали атрофида бўлиб ўтди. 

Ундан ташқари суратга олиш жараёнида академик ва фольклор бадиий ансамбли раққосалари, «Кўҳна арк» мажмуаси кулолчилик усталари иштирок этдилар. 

alt

Эслатиб ўтамиз, кўрсатувнинг Ўзбекистон ҳақидаги илк дастур сони Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган эди.  «Поедем, Поедим!» лойиҳаси – 2012 йилдан буён Россиянинг НТВ телеканали орқали ҳар ҳафта намойиш қилинади. Мазкур кўрсатув Россия телевидениясида машҳур. Кўрсатув қаҳрамонлари сифатида қишлоқлар ахолиси, овчилар ва балиқчилар, геологлар ва турли ҳил халқ ва миллатлар вакилларини кўриш мумкин. Албатта ҳар бир халқнинг ва миллатнинг мазали таом пишириш сирлари бўлиб, ушбу кўрсатувда қаҳрамонлар айнан шу сирлар ҳақида томошабин билан ўртоқлашади.

 

Манба: uzbektourism.uz

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 11-10-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг