alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Пойтахтимизда халқаро марафон ўтказилади

Шу муносабат билан айни пайтда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) вакиллари пойтахтимизга ташриф буюришди. Ишчи гуруҳ томонидан халқаро марафон трассасини ўлчаш жараёнлари олиб борилмоқда.

alt

Маълумот ўрнида, халқаро марафон ташкил қилиш учун югуриш трассасининг денгиз сатҳидан баландлиги, масофа, йўл текислиги ва бошқа стандартлар ҳисобга олинади. Ана шу жиҳатлар тўғри келган тақдирда Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси томонидан мазкур трассага марафон ўтказиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим этилади. Тошкент мезбонлик қиладиган марафон 21 095 метр масофа бўйича ташкил қилиниши режалаштирилмоқда. Қайд этиш лозимки, бундай даражадаги халқаро марафон юртимизда илк маротаба бўлиб ўтади.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-02-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг