Пойтахтимизда яна бир янги истироҳат боғи барпо этилади
Тошкент шаҳрининг Мирзо-Улуғбек туманида янги маданият ва истироҳат боғи барпо этлади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабар берди.
Янги маданият ва истироҳат боғи собиқ Тошкент ҳайвонот боғи ҳудудида, 12 гектар майдонда бунёд этилади. Айни дамда қурилиш ишлари бошланган бўлиб, ҳудудда барпо этилаётган дам олиш маскани мавзедаги аҳолининг севимли истироҳат манзилига айланиши мўлжалланган.

Тошкент шаҳар ҳокимияти Матбуот хизмати хабарига кўра, боғ бутунлай янгича лойиҳага асосан қурилади ва турли аттракционлар, савдо ва овқатланиш шоҳобчалари, сайр қилиш учун йўлаклар, суҳбатлашиш учун ўриндиқлар ўрнатиш кўзда тутилган.
Мирзо Улуғбек туманида янги маданият ва истироҳат боғи Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.





ИЗОҲЛАР 0