alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Президент ўз соҳасида илғорларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат, оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида фармон имзолади. Аҳамиятга молик томони, бу йил биронта ҳам Халқ ва хизмат кўрсатган артист унвони берилмади. Рўйхатда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Халқ бахшиси ва Ўзбекистон Республикаси Халқ рассомини кўришингиз мумкин.

alt

«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси»

Умиров Чори - Меҳнат фахрийси, бахши

«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»

Садиков Марат Файзиевич - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом

Бу йил Ўзбекистонда спорт гимнастикасига катта ҳисса қўшган спортчимиз Оксана Чусовитина тақдирланган.

alt

«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан

Чусовитина Оксана Александровна - Спорт гимнастикаси бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Эътироф этилганлар орасида «Истиқлол» санъат саройи директорини ҳам кўришимиз мумкин.

«Дўстлик» ордени билан

Гулямов Исраил Джураевич- «Истиқлол» санъат саройи директори

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 26-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг