alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Президент санъаткорларни тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони имзоланди.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Насиба Абдуллаева, Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Ортиқ Отажонов, Ёдгор Саъдиев, Ёқуб Аҳмедов ва бошқалар тақдирландилар.

alt

Шунингдек, Ўзбекистон миллий симфоник оркестри Исмоил Жалилов, Ўзбекистон Халқ артисти Хайрулла Лутфуллаев ва «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизайнерлари Ассоциацияси раиси Холида Комилова «Меҳнат шуҳрати» орденига муносиб деб топилдилар.
Тақдирланганлар рўйҳатидан таниқли актриса Нигора Каримбоева ҳам ўрин олган. У «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

Тақдирланганларнинг тўлиқ рўйхатини бу ерда кўришингиз мумкин. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-08-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг