ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Янгиликлар

Президент Тошкент ерусти метроси билан танишди

128
0


Шавкат Мирзиёев «Олмазор» бекати
яқинида бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Аҳолининг метрополитенгача етиб олиши ва метрода ҳаракатланиши учун яратиладиган қулайликлар билан қизиқди.
Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари Яшнобод туманидаги ерусти ҳалқа метросининг қурилиши билан ҳам танишди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев «Дўстлик» бекатидан «Оҳангарон» бекатигача поездда бориб, ерусти метрополитенининг илк йўловчиси бўлди.

altalt

Метрополитеннинг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 11 километрлик ерусти метроси ҳам қурилмоқда. Сергели йўналиши эса Чилонзор ерости линиясининг «Олмазор» бекатига уланади. Узунлиги қарийб 55 километр бўлган мазкур транспорт тармоғининг умумий қиймати 422 миллион доллардан зиёд бўлиб, лойиҳа беш босқичда амалга оширилиши режалаштирилган.

alt

Ҳозирда унинг биринчи босқичи — метрополитеннинг «Дўстлик» бекатидан Қўйлиқ бозоригача бўлган 11 километрлик қисми қурилмоқда. Бу йўналишда 7 та бекат бўлади. Айни пайтда «Дўстлик-2» ва «Оҳангарон» бекатлари қуриб битказилган.

altalt

Лойиҳанинг иккинчи босқичда Қўйлиқ бозори билан «Олмазор» бекати боғланади. Учинчи бўлиб «Беруний», ундан кейин «Бодомзор» бекатигача бўлган қисм қурилади. Сўнгги босқичда эса ҳалқа метро йўли яна «Дўстлик» бекатига уланади.

alt

Президент шу куни Тошкент метрополитенининг Юнусобод йўналишида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Шавкат Мирзиёев бўлажак «Туркистон» бекатини кўздан кечирди, олиб борилаётган ишлар сифати ва йўловчилар қулайлигига алоҳида эътибор қаратди.

altalt

Мазкур объектнинг умумий қиймати 103,8 миллион доллар бўлиб, қурилиш бошланганидан буён 67,5 миллион долларлик ишлар бажарилган. «Шаҳристон» бекатидан қарийб 3 километр йўл тортилиб, иккита янги станция қурилган. «Юнусобод» ва «Туркистон» метро бекатларида қурилиш-монтаж ишлари жадал олиб борилмоқда.

alt

Қурилишга Германия технологияси ва мутахассислари жалб этилган. Сифат ва хавфсизлик ҳам Германия стандартларига мувофиқ бўлади.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 25-10-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг