
PROlogue’нинг юлдузли меҳмонлари
Меҳмонлар орасида «Оскар» мукофоти лауреати Владимир Меньшов, россиялик таниқли актёр, телесериаллар юлдузи Михаил Пореченков, Россия халқ артисти Сергей Шакуров, таниқли кинорежиссёр ва сценарист Джаник Файзиевлар бор.
Тантанали кечанинг яна бир юлдузли меҳмони Россияда хизмат кўрсатган артист, SCORPION триллерининг бош рол ижрочиларидан бири Фарҳод Маҳмудовдир.
Фарҳод Маҳмудов 1972 йил 9 майда Тошкентда дунёга келган. Ўзининг актёрлик фаолиятини 14 ёшда бошлаган. Илк картинаси «Бўрилар» - «Волки». Мактабни битиргач Фарҳод Москвадаги Бутунроссия кинематография институти (ВГИК)га ўқиш учун йўл олади. У вақтда актёр бир қанча фильмларда бош ролларни ижро этишга улгурган эди. 1993 йилда ўқишни тамомлаб, Рубен Симанов театрида ишлашни бошлайди. Кейин эса театрдаги ишини Роман Виктюк театрида 13 йил давомида фаолият юритиб, давом эттиради. Фарҳод Маҳмудовга машҳурлик ҳаммамизга яхши таниш «Бригада» Россия фильмидаги ролидан сўнг келади. Актёр 2007 йилда Россияда Хизмат кўрсатган артист унвонига сазовор бўлади. Ҳозирги кунда актёрнинг фильмографиясидан 60га яқин роллар жой олган.

ИЗОҲЛАР 0