alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар

Қозоғистонда Ўзбекистон йили очилди

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг биринчи даражали «Дўстиқ» ордени билан мукофотлади.

alt

Қозоғистонда Ўзбекистон йили дастури доирасида кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилади. Олма-ота шаҳрида Ўзбек адабиёти кунлари ўтказилади. Ўзбек Миллий академик драма театри ижодкорлари Чимкент шаҳрига сафар қилади. Остона шаҳрида Ўзбек аёллар миллий либослари ва халқ амалий санъати кўргазмаси ҳамда китоблар кўргазмаси ташкил этилади.

alt

Мамлакатимиз фольклор жамоаларининг Туркистон шаҳрига, Республика ёш томошабинлар театри жамоасининг Олмаота шаҳрига ижодий сафари кўзда тутилган. Тараз, Чимкент, Қизилўрда, Туркистон шаҳарларида ўзбек киноси кунлари, бадиий жамоалар ва эстрада ижодкорлари иштирокидаги «Ош фестивали» режалаштирилган.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-03-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг