
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Янгиликлар
Рамазон Ҳайити санаси расман маълум бўлди
11 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев «Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида»ги қарорини имзолаган.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақидаги қабул қилган қарорини инобатга олиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 28 декабрдаги «2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5290-сонли фармонига мувофиқ, 2018 йил 15-17 июнь кунлари - Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонлансин», - дейилган ҳужжат матнида.
Манба: kun.uz

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
11-06-2018
ИЗОҲЛАР 0